Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

3 йил ичида 1,2 млн ўқувчи ўрни яратилади – лойиҳа

3 йил ичида 1,2 млн ўқувчи ўрни яратилади – лойиҳа

Умумтаълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилишда ҳудудлардаги эҳтиёж, аҳоли демографиясининг ўсишини инобатга олган ҳолда 2026 йилга қадар 1,2 млн. янги ўқувчи ўрнини яратиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда Президентининг «Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, ҳужжат лойиҳаси билан халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш, нодавлат таълим муассасаларини тармоғини кенгайтириш ҳамда 2030 йилга қадар халқ таълими тизими муассасаларида босқичма-босқич 2 287 та спорт зали ва майдонларини барпо этиш ҳамда уларни спорт инвентарлари билан доимий таъминлаш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари физика, кимё ва биология фанлари бўйича лаборатория хоналарини интерактив доскалар ҳамда VR-технологиялари билан жиҳозланади, информатика ва ахборот технология хоналаридаги комьпютер синфлари эса ҳар беш йилда янгилаб борилади.

2024-2025 ўқув йилига қадар ўқувчиларда касб кўнималарини шакллантириш мақсадида технология хоналарини барпо этилиб, замонавий ускуналар билан таъминланади.

2026 йилга қадар эса ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини амалга ошириш мақсадида ошхоналари мавжуд бўлмаган мактабларда замон талабларини мос ошхоналарни босқичма-босқич барпо этиш ва тиббиёт хонасини зарур жиҳоз ва дори-дармонлар билан доимий таъминлаш режа қилиняпти.

Қолаверса, ҳужжат лойиҳасида 2027 йилга қадар ҳар бир вилоят ва туман (шаҳар)да «Баркамол авлод болалар мактаби» ва «Болалар кутубхонаси» қуриш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг