Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

30 минг долларлик тракторнинг хотира қурилмасини ўғирлаган шахс топилди

30 минг долларлик тракторнинг хотира қурилмасини ўғирлаган шахс топилди

Фото: ИИВ

Шофиркон туманида баҳоси 30.000 АҚШ доллар бўлган ер текисловчи техниканинг хотира қурилмаси ўғирлиги жинояти фош этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.

Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 6 октябрь куни соат 10:00 дан 11:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Шофиркон тумани Тезгузар маҳалласида фаолият олиб борувчи автомашиналарга техник хизмат кўрсатувчи устахона ёнида қаровсиз қолдирилган шу маҳаллада яшовчи, 1998 йилда туғилган Я.М. томонидан «ишончнома» асосида бошқариб келинаётган «ВАЗ-2106» русумли автомашинанинг орқа ўриндиғида бўлган баҳоси 30.000 АҚШ доллар, Ўзбекистон Республикаси сўмига нисбатан қиймати 320.641.800 сўмга тенг бўлган ер текисловчи трактор техникасининг хотира қурилмасини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган хабар асосида туман Ички ишлар бўлими тергов-тезкор гуруҳи томонидан кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича ўтказилган тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Шофиркон тумани Тезгузар маҳалласида истиқомат қилувчи, жабрланувчининг ҳамқишлоғи 1971 йилда туғилган М.Н. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан қўлга олинган.

Ҳозирда, жиноят иши бўйича гумон қилинувчи М.Н.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг