Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

40 нафарга яқин ўзбекистонлик АҚШдан чиқариб юборилди

40 нафарга яқин ўзбекистонлик АҚШдан чиқариб юборилди

7 сентябрь, якшанба куни Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга депортация рейсини амалга ошириб, АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқаросини ортга қайтарди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, ушбу парвоз АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган давомли ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади.

«АҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. АҚШга ноқонуний кириб келганлар қамаладилар ва депортация қилинадилар», – дейилади элчихона ахборотида.

Дипломатик идора, ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукуматига АҚШнинг депортация жараёнларини амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун ўз миннатдорлигини билдирган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг