400 минг сўмлик купюра чиққани айтилган хабарларга муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда номинал қиймати 400 000 сўмлик бўлган янги банкнотнинг муомалага чиқарилаётгани айтилган хабар ва унга илова қилинган сурат тарқалди.
Марказий банк ушбу ҳолатга муносабат билдириб, мазкур банкнот расми аслида 100 000 сўмлик бўлган купюра рақамларини ўзгартириш натижасида ҳосил қилинганини маълум қилди.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.
Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга бўлиб, янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади», – дейилади идора муносабатида.
Марказий банк, шунга кўра, айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 000 сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмаслиги ва фуқаролар бундай ёлғон хабарларга алданиб қолмаслигини сўрамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter