50 та Mobiuz абоненти 10 000 000 сўмдан ютиб олди

Mobiuz мобил оператори «50 нафар бахтиёр инсон!» акцияси ғолибларини аниқлади. Совринлар Instagram ва YouTube ижтимоий тармоқларининг жонли эфирида ўйналди.
Mobiuz инсонларни бирлаштиришга ва ҳар бир кишига рақамли дунёда алоқада қолиш, тараққий этиши ва илҳомланиши учун имкониятини яратишга интилиб келмоқда. «50 нафар бахтиёр инсон!» акцияси ва шунга ўхшаш компания ташаббуслари ушбу улкан мақсаднинг ёрқин ифодасидир. Бу абонентларни янги рақамли маконга жалб этиш, уларни ривожланишга илҳомлантириш ва ўзларини намоён қилишлари учун сифатли алоқанинг кенг имкониятларини тақдим этишдир.
«50 нафар бахтиёр инсон!» акцияси жорий йилнинг 10 февралидан 10 апрелига қадар компаниянинг янги ва амалдаги абонентлари ўртасида ўтказилди. Mobiuz’га уланишда абонентларга автоматик равишда акцияда иштирок этиш имконияти берилди. Шунингдек, Mobiuz мобил иловасида исталган ҳажмдаги ойлик интернет-тўпламларни фаоллаштириш орқали ҳам имкониятларни тўплаш мумкин эди.
Акция давомида иштирокчилар жами 478 мингдан зиёд имконият тўплади. Ўйин бўлиб ўтишдан бир кун аввал ҳар бир имкониятга тасодифий ID-код белгиланди.
Ғолибларни аниқлаш халқаро онлайн рандомайзер ёрдамида жонли эфирда амалга оширилди. Ўйиннинг бундай очиқ ва ҳаққоний ўтказилиши Mobiuzнинг шаффофлик муҳитини яратишга ва ҳар бир иштирокчига муваффақиятга эришиш учун тенг имкониятлар беришга бўлган интилишини кўрсатади.
Ғолиблар беш босқичда, ҳар бир босқичда 10 нафардан аниқланди. Компания вакиллари онлайн эфирда бир нечта ғолиблар билан боғланиб, пул маблағлари ютиб олингани ҳақидаги қувончли хабарни етказишди.
Ғолибларнинг ютуқли ID-кодлари ва исмлари билан компания веб-сайтида танишишингиз мумкин.
Ҳозирда Mobiuz вакиллари босқичма-босқич ғолиблар билан боғланмоқда. Зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларда ютуқ сертификатларини расмий топшириш маросимлари ўтказилади ва ютуқ суммалари омадли иштирокчиларнинг пластик карталарига ўтказилади.
Mobiuz барча иштирокчиларга фаоллик учун миннатдорчилик билдиради. Компания барчани қизиқарли лойиҳалар ва ёқимли бонуслар кутаётган ўз платформаларида кутиб қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter