6 та номдаги тоғ тизмаси, тоғ ва чўққи қайта номланяпти

Экология вазирлиги тасарруфида бўлган 121 та географик объект номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш режалаштириляпти. Шундан 6 тасига янги ном берилади.
Қайд этилишича, бу орқали тарихий, маданий ва илмий асосга эга бўлган номлар сақланади ва тўғри қўлланилади. Лойиҳага кўра, мавжуд объектлар номлари аниқлаштирилиб, янги номлар берилади ва расмий ҳужжатлар, хариталар ҳамда маълумотлар базасига киритилади. Ҳудудларда махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, тоғлар ва табиий объектлар хатловдан ўтказилади.
Номлари янгиланаётган оъектлар қуйидагилар:
- Оҳангарон тумани Чотқол тоғ тизмасининг шарқий қисмида, Каттасой ва Чилтонсой дарёлари юқорисида жойлашган «Пионер» чўққиси — «Янгиобод»;
- Бўстонлиқ тумани Писком тоғ тизмасида жойлашган «Пингвин» чўққиси — «Темиртош»;
- Оҳангарон тумани Чотқол тоғ тизмасида жойлашган «Анна77» чўққиси — «Эгар»;
- Бўстонлиқ тумани Писком тоғ тизмасининг марказий қисмида жойлашган «Аделунга» чўққиси — «Писком»;
- Қўшработ тумани Нурота тоғининг жанубида жойлашган «Ғайбот» тоғ тизмаси — «Ғойибота»;
- Нуробод тумани Зарафшон тоғ тизмасининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган «Чилдухтарон» тоғи — «Қирққиз».
Манба: regulation.adliya.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter