Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

9 май куни республика бўйлаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

9 май куни республика бўйлаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази 9 май куни юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, кучли шамол секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, кучли шамол секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, кучли шамол секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, кучли шамол секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, кучли шамол секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг