Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аббосбек Файзуллаев ўзига хос натижа қайд этди

Аббосбек Файзуллаев ўзига хос натижа қайд этди

Россия чемпионатининг 29-турида ЦСКА сафарда «Нижний Новгород» жамоаси устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. 

Учрашувда  Аббосбек Файзуллаев жамоасининг икки голига ассистентлик қилди. Шу тарзда ўзбекистонлик 20 ёшли яримҳимоячи Премер-лиганинг ушбу мавсумида 10+ очко (4 гол ва 7 ассист) тўплаган энг ёш футболчига айланди.

Бундан ташқари, ҳужумкор футболчимиз Россия кубоги мусобақаси доирасида ўнта беллашувда битта гол ва учта ассист муаллифи бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг