Бош вазир Абдулла Арипов Қирғизистонга борди

Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aрипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга борди.
«Иссиқкўл» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Бахит Торобоев кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 26 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, унда интеграцион лойиҳалар доирасидаги бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter