Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов сув сизиб чиққан дамбага етиб борди. Аҳоли эвакуацияси давом этмоқда

Абдулла Арипов сув сизиб чиққан дамбага етиб борди. Аҳоли эвакуацияси давом этмоқда

Фото: ФВВ

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган эди. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган ва аҳоли эвакуация қилинган.

Бунда, асосан, сув экин майдонларига зарар етказганлиги маълум бўлди. Қайд этиш жоиз, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига (ФВДТ) кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Сардоба тумани «Қўрғонтепа» МФЙ сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. Хусусан, «Қўрғонтепа», «Дўстлик», «Юртдош» МФЙлардан жами 11598 нафар аҳоли шулар жумласидандир.

ФВВнинг воқеа жойидан олган сурати

Бундан ташқари, сув босиш хавфи бўлган «Қуйтош», «Ота юрт», «Бирлик» МФЙларидан аҳолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда.

Айни вақтда Оқолтин тумани «Абдуалим» МФЙ аҳолисини Сардобага эвакуация қилиш ишлари бошланган.

Воқеа жойига республика ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов етиб борган. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия (МГ) ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари вазият юз берган жойнинг ўзида эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бормоқдалар.

Мазкур тадбирларга Сирдарё вилояти ФВБдан 430 нафар шахсий таркиб ва 5 автотехника, Жиззах вилояти ФВБдан нафар 120 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МВБРҚМдан нафар 60 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МГдан нафар 276 шахсий таркиб, 43 автотехника ҳамда ҳудудий ФВДТ хизматлари жалб этилди.

Жабрланган ва ҳалок бўлганлар бўйича маълумот келиб тушмаган.

Маълумот учун: Сардоба сув омбори 2009-2017 йиллар мобайнида Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда барпо этилган бўлиб, сув омборининг ҳажми 930 млн. м3 ни ташкил этади. Сув омборининг баландлиги 28,8 метрга тенг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг