ДТМ абитуриентларнинг тестга бош кийимда келишига рухсат берди
Хабарингиз бор, эртадан мамлакатимизда тест имтиҳонлари бошланади. Давлат тест маркази абитуриентларга мурожаат билан чиқди.
«2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилаётганлиги сабабли, абитуриентлар хоҳишига кўра, тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишлари мумкин», — дейилади ДТМ ахборотида.
Маълумот ўрнида: тестга соябон олиб киришга рухсат йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter