Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди

ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди

2025 йил 11 октябрда Тошкентда янги Chery Arrizo 8 Hybrid бизнес-седани — Ўзбекистонда брендни ривожлантиришда янги саҳифа очадиган технологик ва самарали моделнинг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди.

Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбир ЗўрТВ телеканалининг Renaissance Hall залида бўлиб ўтди ва автомобилсозлик соҳаси вакиллари, ҳамкорлар, блогерлар ва бренд мухлисларини жамлади. Тақдимот технология, ёрқинлик, мусиқа ва ҳис-туйғуларни бирлаштирган ҳақиқий шоуга айланди.

Меҳмонларни фотосурат майдонлари, кўзгули йўлаклар ва интерактив инсталляциялардан иборат неонли муҳит кутиб олди. Кечага ДЖ-сетлар, акробатик саҳналар ва Reginight жамоасининг рақс чиқишлари ҳамроҳлик қилди ҳамда чироқлар шоуси остида янги Chery Arrizo 8 Hybrid моделининг ёрқин очилиши билан якунланди. Машҳур халқаро Моранди гуруҳи тадбирнинг хедлайнери бўлиб, унинг чиқиши кечанинг ёрқин якуни бўлди ва ушбу тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

ADM Global бош директори Дониёр Давлетияровнинг таъкидлашича:

"ADM Jizzakh заводида биринчи Chery гибрид автомобилининг ишлаб чиқарилиши корхонамиз ривожланишида муҳим босқич сифатида намоён бўлди. Бу ишлаб чиқариш жараёнларини жиддий модернизация қилиш ва янги технологияларни жорий этиш натижасидир.

Биз Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг экология, инновация ва сифатга йўналтирилган глобал трансформациясининг бир қисмига айланаётганидан фахрланамиз. Бизнинг келажагимиз — бу янги технологиялар, янги бозорлар, янги имкониятлар.

Бизнинг асосий устувор вазифамиз — кадрларни ривожлантириш. Бизга 2000 дан ортиқ муҳандислар зарур бўлади ва биз истиқболдаги мутахассисларини тайёрлаш учун ўз R&D марказимизни яратишга фаол инвестицияларни киритмоқдамиз.

Бизнинг кейинги босқичимиз — CKD PHEV/IYoD (ички ёнув двигател) ни ишга тушириш: анъанавий ва гибрид технологияларни мужассамлаштирган платформаларни бирлаштиришдан иборат".

Ўз навбатида, ADM Global компаниялар гуруҳи таъсисчиларидан бири Мурод-Мирзо Шарипов сўзларига кўра, "Ўзбекистон бугунги кунда инвестициялар ва юқори технологияли лойиҳалар учун қулай шароитлар яратиб, жадал ривожланмоқда. Ишонамизки, Arrizo 8 Hybrid'ни ишга тушириш каби ташаббуслар нафақат Chery ва ADM Global'нинг мавқеини мустаҳкамлайди, балки технологиялар ва барқарорлик ёнма-ён бўлган истиқболни шакллантириб, мамлакатдаги бутун автомобил саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшади".

"Arrizo 8 Hybrid тақдимоти Ўзбекистонда Chery учун янги даврнинг бошланишидир. Бу ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилган бренднинг биринчи гибрид автомобили бўлиб, янада экологик тоза ва интеллектуал технологияларга ўтиш тимсоли бўлади,деди Chery Uzbekistan директори Пер-Эли Долуа.Биз Ўзбекистон — ёш, динамик, инновацияларга очиқ мамлакат сифатида жадал ривожланаётганини кўриб турибмиз. Ва биз бу тараққиётга бўлган интилишни биргаликда баҳам кўрамиз. Chery Arrizo 8 Hybrid бизнинг келажак ҳақидаги тасаввуримиз: маҳаллий бозор учун махсус яратилган қудрат, самарадорлик ва рақамли ечимларнинг уйғунлигини ўзида мужассам этади. Бу нафақат компаниямиз, балки бутун мамлакат автомобилсозлик саноати учун олдинга ташланган қадамдир".

Қувват ва интеллект бир кузовда мужассам

Янги Chery Arrizo 8 Hybrid бренд фалсафасининг тимсолига айланди — бу автомобил услуб, интеллект ва экологик технологияларни бирлаштиради. Фаол олд ғилдиракли автомобилнинг энг юқори қуввати 347 от кучига эга 1,5 литрли замонавий турбинали куч агрегати (PHEV) ҳамда 1DHT махсус гибридли трансмиссия билан жиҳозланган. Мазкур автомобиль 100 км/соат тезликка 7,3 сонияда эришади ва электр тортиш кучининг ўзида 125 км ёки атиги 3,9 л/100 км билан ўртача сарфда Ўзбекистоннинг ҳақиқий йўл шароитларида 1463 км гача ҳаракатлана олади.

Бежирим дизайнга 18 дюймли енгил қотишмали дискалар, LED оптика ва панорамали том қисми қўшилиб, интерер технология жиҳатдан замонавийлик ва қулайликни ўзида мужассам этади: рақамли қурилмалар панели ва 12,3 дюймли мультимедиа-дисплей, 12 дона динамикларга эга SONY аудио тизими, жумладан, сабвуфер, ўриндиқлар вентиляцияси, икки ҳудудли иқлим-назорати ва AQS ҳаво тозалаш тизими шулар жумласидандир. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, мультимедиа тизими Ўзбекистон бозорига тўлиқ мослаштирилган бўлиб, унда ўзбек ва рус тиллари мавжуд.

Замонавий хавфсизлик ва қулайлик

Arrizo 8 Hybrid'да хавфсизликка алоҳида эътибор қаратилган. Седан ўнта хавфсизлик ёстиқчалари, шу жумладан ҳайдовчи ва олдинги йўловчи учун тизза ёстиқчалари мавжуд — барчаси ўз туркумидаги энг юқори даражали ҳимоя билан жиҳозланган.

Гибрид тизим батареяси IP68 юқори зичлик тоифасига эга, чанг ва намликка чидамли ва сувга тўлиқ ботишга ҳам бардош бера олади. Тўқнашув содир бўлганда, юқори кучланишли электр таъминоти атиги 2 миллисекундда узилади ва қисқа туташув хавфини бартараф этади.

Энергия ютувчи қатламларга эга мустаҳкам пўлат корпус ва ҳар беш дақиқада 800 дан ортиқ текширувни амалга оширадиган интеллектуал ўз-ўзини диагностика қилиш тизими тенгсиз бўлган ҳимоя даражасини яратади.

Мослашувчан круиз-назорати, йўл қисмида ушлаб туриш, 360° доира бўйлаб кўриш ва Автомат тарзда тормозлаш тизимлари ҳар бир сафарни, ҳатто жўшқин шаҳар шароитида ҳам максимал даражада қулай ва хавфсиз қилади.

Комплектация ва нархлар

Arrizo 8 Hybrid икки хил комплектацияларда тақдим этилган:

Люкс — 344 900 000 сўм

Премиум — 364 900 000 сўм

Иккала версия ҳам Chery флагман моделларига хос бўлган технология, бежирим дизайн ва юқори даражадаги жиҳозланишни ўзида мужассам этган.

Arrizo 8 Hybrid тақдимоти мамлакатда автомобил йилининг энг ёрқин воқеаларидан бирига айланди ва Chery жаҳон даражасидаги замонавий ва технологик ечимларни мижозларга таклиф қилиш орқали Ўзбекистон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга интилишини намоён қилди.

Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Ўзбекистондаги Chery автомобилларининг хусусиятлари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55
Website: https://cheryauto.uz
Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/
Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan
Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot
Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan
YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг