Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент аэропортида террорчиларни қўлга олиш операцияси ўтказилди (фото)

Тошкент аэропортида террорчиларни қўлга олиш операцияси ўтказилди (фото)

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тезкор ҳаракатланувчи бўлинмаларининг юқори жанговар шайлик ҳолатига келтириш мақсадида Тошкент шарқий аэропортида самолётда гаровга олинганларни озод қилиш, қуролланган террорчиларни зарарсизлантириш бўйича аксилтеррор операцияси, шунингдек, гаровдаги фуқароларни озод қилишга қаратилган амалий тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу машғулотда ҳарбий хизматчилар фуқароларни озод қилиш мақсадида террорчилар ўрнашиб олган самолётга турли жанговор усулларда қўққисдан зарба бериш ва уларни яксон қилиш ҳаракатларини амалга оширди. Ўқув машғулоти давомида бўлинмаларнинг ҳудудга жойлашиши, кузатув пунктини жиҳозлаш, разведка ишларини ўтказиш, террорчилар билан музокара олиб бориш, янги усул ва услублардан фойдаланган ҳолда жанговар жуфтлик тартибида тактик манёврларни амалга ошириш, ҳамкорликдаги кучлар билан биргаликда қўйилган вазифани бажариш бўйича машқлар инновацион ёндашувлар асосида кўрсатилди.

«Амалий тактик ўқув машғулотида кўзланган мақсадга эришилиб келгусидаги амалий ҳаракатлар бўйича вазифалар белгилаб олинди. Махсус-тактик машғулотларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўзларининг юксак профессионал маҳоратини, юқори жанговар шайлигини, бир тану бир жон бўлиб ҳаракатланишини намоён эта олди. Бу каби ўқув машғулотлар Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида мунтазам равишда амалга оширилмоқда»,-дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг