Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда бензин тақчиллиги бошланди

Афғонистонда бензин тақчиллиги бошланди

Афғонистонда бензин тақчиллиги бошланган, ўтган ҳафта охирларида мамлакатга нефт маҳсулотларини етказиб бериш тўхтатилган.

«Толибон» Кобулни босиб олган куни нефт маҳсулотлари импорти тўхтаган. Шу йўналишдаги компаниялар янги ҳукумат вакиллари билан келишиш йўлларини қидиришмоқда», дейилади хабарда.

Argus агентлигининг ёзишича, толибонлар божхона, солиқ, юк ташиш ва бошқа бозор йўналишларидаги аввалги тартибни сақлаб қолишмоқчи.

Афғонистон нефт маҳсулотларидан асосан автомашиналар миниш ва электр ишлаб чиқаришда фойдаланади. Маълумотларга кўра, 2016 йилда 566 минг тонна бензин, 951 минг дизел ёнилғиси, 623 тонна углерод гази импорт қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг