Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 19 апрел куни Тошкент вақти билан соат 11:47 да Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 547 км жануби-шарқда. Магнитудаси 5,5. Эпицентрда сезилиш кучи 3 баллни ташкил этди. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 336 км;
  • Фарғона вилоятида 2 балл, 433 км;
  • Самарқанд вилоятида 2 балл, 492 км;
  • Жиззах вилоятида 2 балл, 481 км;
  • Сирдарё вилоятида 2 балл, 479 км;
  • Қашқадарё вилоятида 2 балл, 523 км;
  • Андижон вилоятида 2 балл, 488 км;
  • Наманган вилоятида 2 балл, 500 км.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг