Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 800 кишидан ошди

Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 800 кишидан ошди

Афғонистонда кеча кечқурун содир бўлган кучли зилзила нафақат маҳаллий, балки минтақавий геосиёсий вазиятга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Кунар ва Нангархар вилоятида содир бўлган зилзила манитудаси 6 баллни ташкил қилган, аммо ўчоқ ер юзасига яқин – 8-10 км чуқурликда бўлгани сабабли жуда катта вайронгарликка олиб келди.

Расмий маълумотларга кўра, 812 киши ҳалок бўлди, ҳудудларда 2 800 киши жароҳатланган, шунингдек кўплаб қишлоқларда уйлар қаттиқ зарарланган.

Бир муддат олдин зилзила оқибатида Кунар ҳукумати камидан 610 қурбон ҳақида маълум қилди, Нангархарда эса 12 нафар ҳалок бўлгани айтилганди

Ҳозирда табиий офат жойларижа қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда: ҳарбий-ҳимоя кучлари, тиббий жамоалар ва вертолётлар иштирок этиб, жароҳатланганларни ва қурбонларни эвакуация қилмоқда.

Манба: aljazeera.com

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг