Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африка миллатлар кубоги: 1/8 финалдаёқ «ўлим жуфтликлари» юзага келди

Африка миллатлар кубоги: 1/8 финалдаёқ «ўлим жуфтликлари» юзага келди

Фото: «Assosiated Press»

Африка миллатлар кубогида барча гуруҳ ўйинлари якунига етди.

Қизиғи, «F» гуруҳининг уч жамоаси (Мали, Гамбия ва Тунис) сўнгги ўйинни ўтказмасдан туриб плей-офф иштирокчисига айланди. Чунки улардан олдин «D» ва «Е» гуруҳларида ўтган ўйинларда Судан ва Сьерра-Леоне ҳал қилувчи босқичга етарли очколарни тўплай олмаганди.

«F» гуруҳидаги сўнгги ўйинлар натижалари: Мали терма жамоаси Мавританияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳда 1-ўринни эгаллади (3 ўйиндан сўнг 7 очко). Гамбия – Тунис ўйинида 1:0 ҳисоби қайд этилиб, жамоалар шу кетма-кетликда иккинчи (7 очко) ва учинчи (3 очко) ўринларни эгаллаб кейинги босқичга чиқди. Мавритания ўтказилган уч ўйинни ҳам бой берди (0).

Фаворитлардан саналган, 2019 йилги қитъа чемпиони Жазоир «E» гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб, турнирни тарк этди. 

1/8 финалдаги жуфтликлар

Камерун – Комор ороллари

Буркина-Фасо – Габон

Сенегал – Кабо-Верде

Гвинея – Гамбия

Марокаш – Малави

Нигерия – Тунис

Кот-д’Ивуар – Миср

Мали – Экваториал Гвинея

Финал ёки камида яримфинал безагига айланиши мумкин бўлган жуфтликлар 1/8 финалдаёқ ҳосил бўлди: Кот-д’Ивуар Мисрга қарши, Нигерия эса Тунис билан куч синашади. 1/8 финал ўйинлари 23 – 26 январь кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг