Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африканинг 23 мамлакатида вабо эпидемик ўчоқлари аниқланди

Африканинг 23 мамлакатида вабо эпидемик ўчоқлари аниқланди

Фото: Peng Lijun / XinHua / Global Look Press

Африка иттифоқига аъзо 23 мамлакатда вабо эпидемик ўчоқлари аниқланди. Бу ҳақда Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (Africa CDC) раҳбари Жан Касайя баёнот берди.

Africa CDC маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 7 ойида вабо билан касалланишнинг 220 мингта ҳолати қайд этилган, солиштириш учун: 2024 йил давомида 254 мингта шундай ҳолат рўйхатга олинган.

Энг кўп касалланганлар — Жанубий Судан, Судан, Конго ДР ва Анголада яшовчилар.

Касалланишлар кўпайгани сабабли, Africa CDC вабога қарши курашиш бўйича умумқитъа режасини ишлаб чиқмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг