Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Afrosiyob» поездида ёнғин юз берди: расмий изоҳ

«Afrosiyob» поездида ёнғин юз берди: расмий изоҳ

Видеодан кадр.

Тармоқда тезюрар поездда ёнғин рўй бергани бўйича видеолар тарқалди. 

«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ бу ҳақда расмий маълумот берди. Айтилишича, «Афросиёб» тезюрар поездининг манёвр локомотивида ёнғин кузатилган. 

Ижтимоий тармоқларда «Афросиёб» тезюрар электропоездида содир бўлган ёнғин акс этган видео тарқалди.

Қайд этилишича, ёнғин фақат поездни ташиш бўйича ёрдамчи ишларни бажарувчи манёвр локомотивига таъсир қилган. «Афросиёб» поезди ёнғинга учрамаган ва эртага жўнаб кетади.

Ёнаётган тепловоз ичида йўловчилар борлиги ҳақидаги даъволар нотўғри. Ҳодиса мунтазам рейсдан ташқарида содир бўлган ва ўша пайтда поезд йўловчиларни ташимаган.

«Мутахассислар воқеа жойига тезда этиб келишди ва ёнғинни муваффақиятли бартараф этишди», — дейилади муносабатда.

Жадвалларда ўзгаришлар бўлмайди. 


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг