Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Агробанк: Туркия Эксимбанки билан узоқ муддатли кредит келишуви имзоланди

Агробанк: Туркия Эксимбанки билан узоқ муддатли кредит келишуви имзоланди

Бугунги кунда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инвестиция муҳитига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Коронавирус пандемияси халқаро шериклар билан тўлақонли алоқа қилиш имкониятини чеклаган ҳамда карантин талабларига мослашиш заруриятини талаб этаётганига қарамай, чет эллик ҳамкорларнинг республикамизга бўлган қизиқиши пасайганича йўқ. Агробанк ва Туркиянинг Эксимбанки билан ўзаро молиявий ҳамкорлик келишувни бунга яққол мисолдир.

Мазкур онлайн маросимда Агробанк умумий қиймати 25 млн АҚШ долларига тенг кредит шартномасини имзолади. Шуни таъкидлаш жоизки, банк учун бу тарихий воқеа ҳисобланади, чунки шундай нуфузли молия муассасаси - Туркиянинг Эксимбанки билан тузилган илк битимдир.

Туркия технологиялари бизнинг бозорда ўзининг афзал жиҳатларини намоён этгани ва нарх-сифат талабларига жавоб беришини ҳисобга олиб, уларга бўлган талаб ошмоқда, демак, бу уларни молиялаштириш манбаларига бўлган талабни пайдо қилмоқда.

Бугун ҳар икки банк томонидан қўйилган пойдевор банк соҳасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш имконини беради.

Ушбу кредит маблағларини муваффақиятли ўзлаштириш кўплаб инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Республикамизнинг иш ўринларига муҳтож ҳудудларида қўшимча иш ўринларини ташкил қилишга ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг