«Аҳмадга қарши»: Эфиопиядаги мухолифатчилар кучларни бирлаштирди
Эфиопиядаги 9 та мухолиф гуруҳ мамлакат бош вазири Абий Аҳмад ҳукуматини тўнтариш учун кучларни бирлаштирди, деб ёзмоқда «Regnum». Мухолифлар АҚШда ўзаро битим тузишгани ҳақида «Al Jazeera» телеканали хабар берди.
Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида янги коалиция бош вазир Аҳмад ҳукуматини куч ишлатиб ёки музокаралар йўли билан тўнтариб, муваққат ҳукумат шакллантиришни режалаштирганини маълум қилди.
«Абий Аҳмад автократик бошқарувининг биз ва бошқа мамлакатлар халқлари учун ҳалокатли оқибатларини англаган ҳолда ҳамкорликка, мамлакатда ҳукумат хавфсиз топширилиши учун кучларимизни бирлаштириш зарурлигига эҳтиёж сездик», — деди Демократик ҳаракат аъзоси Агау Адмассу Цегая.
Эфиопия бош прокурори Гедион Тимотевоснинг таъкидлашича, мухолифлар битими шунчаки «реклама юриши», колициянинг айрим қатнашчилари «ҳеч қандай қўллаб-қувватловга эга бўлмаган ташкилотлар»дир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter