Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳмет Эржан: Кечаги зилзила — ҳалокатлар даракчиси

Аҳмет Эржан: Кечаги зилзила — ҳалокатлар даракчиси

Фото: Haberler.com

Кеча Истанбулда юз берган зилзилалар янада кучли — 7-7,2 магнитудали ер қимирлашлари даракчиси. Турк сейсмологи Аҳмет Эржан бу ҳақда РИА Новостига маълум қилди.

Тўғри, ҳалокатга ҳали анча бор. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, кучли зилзила 2045—2075 йиллар оралиғида юз бериши эҳтимоли катта.

Истанбул ҳокимлиги ҳисоб-китобларига кўра, 7,5 магнитудали зилзила юз берса, шаҳардаги камида 90 мингта бино вайрон бўлади ва тахминан 4,5 миллион фуқарога вақтинча бошпана топишга тўғри келади. Суғурта компаниялари ер қимирилаши етказадиган зарар 325 млрд доллардан ошади, деб ҳисоблашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 апрел куни Истанбул ва унга яқин ҳудудларда магнитудаси 6,2 балли зилзила содир бўлди. Оқибатда 236 киши жароҳат олди, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ. Афтершоклар (такрорий ер қимирлашлари) туфайли аҳоли ўртасида ваҳима кучайиб, кўчалар одамлар билан тўлди, айримлар тунни кўчада бедор ўтказди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг