Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Академик Саидов ёшлар билан муаммоларни таҳлил қилди

Академик Саидов ёшлар билан муаммоларни таҳлил қилди

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Акмал Саидов Тошкент вилояти Зангиота туманида маҳаллий ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув тумандаги спорт ва илм-фан йўналишида маълум ютуқларни қўлга киритган ёшлар, шунингдек, салоҳиятли келажак авлод билан давра суҳбати шаклида бўлиб ўтди.


Давра суҳбатида бугунги кунда ёшларимизнинг ўз олдиларидаги мақсадлари ва уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ёшлар билан биргаликда атрофлича таҳлил қилинди.

Учрашувда туманнинг иқтидорли спортчилари томонидан халқаро майдонларда қўлга киритилган бир қатор ютуқлари бўйича махсус кўргазма ташкил этилди.


Тадбир якунида Акмал Саидов Зангиота тумани ёшлари учун туманда жойлашаган болалар ва ўсмирлар спорт мактабига Президент совғалари – спорт анжомларини топширди. Шунингдек, Таеквондо ITF Тошкент вилояти бўлимига иккита татами совға қилинди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Манба: minsport.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг