Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири АҚШда Apple масъул раҳбарлари билан учрашди

АКТ вазири АҚШда Apple масъул раҳбарлари билан учрашди

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов АҚШга ташрифи доирасида Apple компаниясининг давлат ташкилотлари билан алоқаларга масъул раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда компания ва АКТ вазирлиги ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда Apple компанияси фаолиятини кенгайтириш, жумладан, жорий этилаётган 5G тармоқларида iPhoneдан фойдаланиш имкониятини йўлга қўйиш ва AppStoreда маҳаллий дастурчиларга имкониятларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Компания вакилларига келгусида мамлакатимизда ApplePay тизимини жорий этиш, Swift дастурлаш тилини оммалаштириш йўналишларида ҳам ҳамкорлик қилиш таклиф этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг