Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди (фото)

АКТ вазири ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди (фото)

Фото: Mitc.uz

Бугун, 20 октябр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов IT-Паркда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди.

19 октябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа Иттифоқи вакили билан учрашувида транспорт, инновация, рақамлаштириш, «яшил» иқтисодиёт, муқобил энергетика ва сувдан оқилона фойдаланиш, инклюзив таълим соҳаларини биргаликда янада ривожлантириш масалалари келишиб олинган эди.

IT-Паркда бўлиб ўтган бугунги учрашувда аввало Ўзбекистонда IT-Парк томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Шундан сўнг мамлакатда рақамли иқтисодиётнинг ўрнини янада ошириш, IT соҳаларида ҳамкорлик қилиш ва Европа мамлакатларига масофавий хизматлар кўрсатиш соҳаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, музокаралар чоғида ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Европа Иттифоқи тузилмалари билан иқтисодиёт ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, меҳмонларга IT-Парк фаолияти ва у ерда қад ростлаган бинолар таништирилди. Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ўзбекистонда бу каби ўзгаришлар ва IT соҳаси қаратилаётган эътиборни юксак баҳолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг