Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Актёр Йўлчи Ортиқов оламдан ўтди

Актёр Йўлчи Ортиқов оламдан ўтди

Актёр ва каскадёр Йўлчи Ортиқов вафот этди. У 51 ёшини қарши олган эди.

Актёрнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда. Санъаткор «Тоғлик куёв» филмидаги роли танилган. Сўнгра, "Ҳаёт-мамот", "Аёлнинг бир макри" ва бошқа филмларда ҳам рол ижро этган. Бир муддат режиссёрлик фаолияти билан ҳам шуғулланган. 

Сўнгги вақтларда Йўлчи Ортиқов санъатдан танаффусга чиққанди. 

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг