Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Навоий ижодига бағишланган мобил илова тақдим этилди

Алишер Навоий ижодига бағишланган мобил илова тақдим этилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 6 февраль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маданий-марифий тадбири бўлиб ўтди.

«Навоий ёди-ла яшаймиз мудом» номли тадбирда хорижлик меҳмонлар, Президент ва ижод мактаблари ўқувчилари, профессор ўқитувчилари, ОАВ вакиллари қатнашди. Тадбир Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ва маъсул ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари томонидан яратилган Алишер Навоий ижодига бағишланган мобил илова тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу иловада буюк мутафаккирнинг ижоди ўзбек, инглиз, рус, француз, немис, форс ва араб тилларида жамланган. Илованинг ютуқларидан бири сифатида Навоий асарларининг аудио шаклида ҳам тақдим этилгани қайд этилди. Иловада ҳар бир фойдаланувчининг ўз шахсий кабинети бўлиб, ўқувчи ўзи истаган ғазал ёки рубоийни офлайн кўринишда фойдаланиши мумкин. Илова ташаббускорларидан бирининг таъкидлашича, ҳозирда унда 100 га яқин ижод намуналари жамланган, яқин келажакда бу сонни ошириш режалаштирилмоқда.

Илова тез кунда «App Story» ва «Play Market» платформаларига жойлаштирилади ва барча учун бепул юклаб олиш имконияти бўлади.

Бундан ташқари, 1-2-синф ўқувчиларига мўлжалланган «Алишер Навоий ўқувчиси» номли мобил ўйини ҳам ушбу мактаб ўқувчилари томонидан яратилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида санъатимиз намоёндалари иштирок этишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг