Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алкоголдан зарарланган жигарни қандай тиклаш мумкин?

Алкоголдан зарарланган жигарни қандай тиклаш мумкин?

Фото: «Thoughtco.com»

Кефир, қатиқ, сметана ва йогурт овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, улар ичкиликбозликдан кейин жигарни тиклаш қобилиятига эга. Бунинг қандай содир бўлиши ҳақида қуйида билиб оласиз.

Кефир спиртли ичимликлар ичгандан сўнг жигарни тиклашга ижобий таъсир қилади. Бу ҳақда ўзларининг ғайриоддий экспериментларига таяниб хитойлик олимлар маълум қилмоқда.

Тадқиқотчилар бир неча ой давомида сичқонлар озуқасига спиртли ичимликларни қўшиб, уларнинг соғлиғидаги ўзгаришларни кузатишган. Сўнгра ҳайвонлар озуқасига ферментланган турли сут маҳсулотларини аралаштиришган. Aниқланишича, кефир, аниқроғи, унинг таркибидаги Lactobacillus rhamnosus гуруҳига мансуб бактериялар жигар фаолиятини яхшилашда ниҳоятда ижобий таъсир ўтказади.

Ушбу тажриба асосида хитойлик олимлар спиртли ичимликларни суиистеъмол қилгандан кейин кефир истеъмол қилиш жигарга ижобий таъсир кўрсатади деган хулосага келишди: бу унинг соғломлашишига ёрдам беради ва унда ёғ ҳужайраларининг тўпланишини камайтиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг