Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Алло, оператор» — Мобил алоқа таянч станциялари ўзи нимага керак?

«Xabar.uz» порталида янги лойиҳа: «Алло, оператор» дастури орқали биз мобил алоқа соҳасининг сиз билмаган жабҳалари ва сир-асрорларини кўрсатиб боришга ҳаракат қиламиз. Ҳамкоримиз – Mobiuz мобил оператори.

Бугунги кунда замонавий ҳаётни юқори сифатли алоқасиз тасаввур қилиш қийин. Технологиялар туфайли биз дунёнинг нариги бурчагидаги инсон билан жонли тарзда суҳбатлаша оламиз, хизматлар учун ҳақ тўлаймиз, билим оламиз... Хуллас, онлайн ҳаёт кечирамиз.

Тезкор мобил интернет бўлмаганида эса, дарҳол ўзимизни ноқулай ҳис қиламиз. Инсонларга қулайлик яратиш мақсадида мобил алоқа компаниялари таянч станциялари сонини кўпайтириб, янги технологияларни тақдим этишга интилишмоқда.

Бутун дунёда мижозларнинг ортиб бораётган эҳтиёжлари, уларнинг исталган жойда ва вақтда доимий алоқада бўлиш талаби мобил операторлар учун янги вазифаларни қўймоқда. Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, йилдан йилга дунё аҳолиси интернетдан кўпроқ фойдаланмоқда. Ҳозирги кунда мобил интернет ва интернетга стационар симсиз уланиш технологияси фойдаланувчилари бир ой ичида 108 эксабайт ёки, бошқача қилиб айтганда, деярли 116 миллиард гигабайт интернет сарфлашмоқда.

Ўзбекистонда Mobiuz компанияси мисолида қўйидаги маълумотларни келтиришимиз мумкин. Компания абонентлари соатига 50 терабайтга яқин мобил интернет сарфлайди. Ушбу трафикнинг 80 фоиздан ортиғи 4G LTE тармоқлари орқали ўтади. Бундай ўсиб бораётган эҳтиёжни қоплаш мақсадида компания томонидан шу йилнинг 9 ойи давомида 2170 дан зиёд таянч станциялари ишга турилди.

Ҳар бир янги таянч станцияси аҳоли учун қўшимча қулайлик эканлиги шубҳасиз. Радиочастота сигналлари ёрдамида маълумот узатувчи таянч станциялар орқали биз яқинларимиз билан доимий алоқада бўлишимиз мумкин. Лекин янги таянч станциясини ўрнатишда маълум стандартлар мавжудми?

Мутахассиснинг маълумотига кўра, таянч станциясининг санитария паспорти мавжудлиги унинг меъёрий талабларга мувофиқ ўрнатилганлиги ва унинг ёнида жойлашган биноларда яшовчи ва ишлайдиган одамлар учун хавфсиз эканлигидан далолат беради.

«Алло, оператор» лойиҳаси давом этади. Бизни кузатиб боринг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг