Aляскадаги вертолёт ҳалокатида Чехиянинг энг бой одами вафот этди
Аввалроқ АҚШнинг Аляска штати Бьютт шаҳри яқинида вертолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар бергандик.
Aляскада вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Чехиянинг энг бой тадбиркори, миллиардер Пётр Келнер ҳам бор. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар бермоқда.
Келнер 17,5 миллиард доллар бойликка эга бўлиб, Европа ва дунёнинг энг бой одамлари рўйхатига киритилган.
Маълумки, музликдаги фалокат натижасида жами беш киши ҳалок бўлган. Ҳукуматнинг маълум қилишича, ҳалокат қурбонлари катта эҳтимол билан чанғида учишган.
Бошқа қурбонларнинг ҳам исмлари маълум қилинди: Колорадо штатидан Грегори Хармс, Aлабамадан Шон МакМанами, Чехиядан Бенжамин Ларошэ ва вертолёт учувчиси — Захари Рассел.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter