Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Америка орзуси»даги яна бир фуқаро фирибгарга чув тушди

«Америка орзуси»даги яна бир фуқаро фирибгарга чув тушди

Жиззах шаҳрида ўзини хорижга ишга жўнатувчи «ишончли одам» сифатида кўрсатган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.К.нинг ишончига кириб, уни Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилган.

Эвазига эса ундан 11 200 АҚШ доллари ва 50 миллион сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг