Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амити Университетида мактаб директорлари билан учрашув бўлиб ўтди

Амити Университетида мактаб директорлари билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: «MITC.UZ»

Тошкент шаҳридаги Амити университетида умумий таълим мактаб директорлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон лойиҳаси мазмунида суҳбат олиб борилди.

Унда келгуси йилда умумий таълим мактабларида ахборот технология йўналишини ривожлантириш, ўқувчиларнинг салоҳиятини ошириш ва илм даражаларини ошириш мақсадлари кўзда тутилган.

Бунда Тошкент шаҳридаги Амити университети мутахассислари ҳам фаол иштирок этиб, келгусида умумий мактабларда замонавий ўқув методикаларни жорий этишга, ахборот технология йўналишидаги фанларни такомиллаштиришга кўмаклашади. Жумладан, умумий таълим мактаб ўқувчилари учун учрашувлар, вебинарлар ва ўзаро тадбирлар ташкиллаштириши назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг