Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анчадан бери тинчиб қолган Кобулда портлаш бўлди

Анчадан бери тинчиб қолган Кобулда портлаш бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида «Толибон» ҳаракати аъзоларига тегишли машина портлатилган. Бу ҳақда Aamaj News ахборот агентлиги хабар тарқатди.

«Портлаш Кобулнинг 10-туманида содир бўлди. Магнитли бомба ёрдамида «Толибон» ҳаракатига тегишли «Рейнжер» автомобили портлатилди. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ», дейилади хабарда.

Толибларнинг расмий вакиллари ҳозирча воқеага изоҳ беришмаган. Мамлакатдаги бошқа террорчилик гуруҳлари ҳам ҳали бўйнига олишгани йўқ.

Маълумотларга кўра, ўзларини «халқ демократик партияси» деб номлаб олган жангарилар гуруҳлари «Толибон» ҳукуматига қарши уруш эълон қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг