Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон давлат техника институтига ректор тайинланди

Андижон давлат техника институтига ректор тайинланди

Фото: Edu.uz

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан техника фанлари доктори, профессор Умид Мухторалиевич Турдиалиев Андижон давлат техника институти ректори лавозимига тайинланди.

Умид Турдиалиев 1980 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. 2003 йилда Фарғона политехника институтини ноорганик моддалар кимёвий технологияси йўналишида тамомлаган.

У 2019 йилдан буён Андижон машинасозлик институти ректори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг