Андижон давлат университети талабаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Андижон давлат университети талабаси С.Э. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг Қирғизистон Республикаси Ўш технологиялар университетидаги ўқишини Наманган давлат университетига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали кўчиртириб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter