Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aндижон туманида бир нечта дўконлар ёниб кетди

Aндижон туманида бир нечта дўконлар ёниб кетди

Скриншот

17 ноябрь куни Aндижон туманидаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармасининг 9 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари 3 дақиқада етиб келгани айтилмоқда. Соат 22: 12да ҳодиса тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғин натижасида бир-бирига яқин жойлашган бир нечта дўконларга зарар етган. Вазият натижасида жарохатланганлар ва қурбонлар бўлмади. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли бир неча юз квадрат метр майдон ёнғиндан сақлаб қолинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг