Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон яққол «пешқадам» – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Андижон яққол «пешқадам» – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Фото: Xabar.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан бюджет буюртмачилари томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилган давлат харидларига оид эълонлар мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Агентлик томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида ўтказилган мониторинг тадбирларида Республика бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 млрд. сўмлик 458 та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунларнинг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Шундан:

  • Андижон вилоятида 34,4 млрд. сўмлик (104 та);
  • Тошкент шаҳрида 19,5 млрд. сўмлик (51 та);
  • Тошкент вилоятида 13,9 млрд. сўмлик (50 та);
  • Сурхондарё вилоятида 13,8 млрд. сўмлик (43 та);
  • Самарқанд вилоятида 12,8 млрд. сўмлик (50 та);
  • Қашқадарё вилоятида 12,5 млрд. сўмлик (41 та);
  • Жиззах вилоятида 8,3 млрд. сўмлик (20 та);
  • Бухоро вилоятида 7,3 млрд. сўмлик (33 та);
  • Хоразм вилоятида 5,3 млрд. сўмлик (18 та);
  • Навоий вилоятида 5,2 млрд. сўмлик (16 та);
  • Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд. сўмлик (11 та);
  • Наманган вилоятида 2,6 млрд. сўмлик (11 та) ҳамда
  • Фарғона вилоятида 2,0 млрд. сўмлик (10 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги маълум бўлди.

Хозирда ўрганишларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида прокуратура органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг