Андижонда гўрковни тупроқ босиб қолди
![Андижонда гўрковни тупроқ босиб қолди](http://static.xabar.uz/crop/4/0/720_460_95_4016017576.jpg)
Бугун, 15 май куни соат 09:11 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонобод шаҳар Марказий қабристонида фуқарони қабр қазиш вақтида тупроқ босиб қолганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида, дейилади ФВВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter