Бош прокуратура: Андижонда ўйин ортидан бир киши қасддан ўлдирилди

Жорий йилнинг 6 май куни Андижон вилояти, Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.У. таниши С.У. билан нарда ўйини ўйнаб ўтириб, ўзаро жанжаллашган.
Сўнгра икковлон С.У.нинг бошқарувида бўлган автомашинага ўтиришиб, ўзаро жанжални давом эттиришган. С.У. автомашинани тўхтатганида, А.У. тушиб С.У.ни урган, у эса автомашинасидаги пичоқ билан А.У.нинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter