Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчисининг жасади топилди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳамат туманида 38 ёшли ҳоким ёрдамчиси яшаш уйидаги молхона болорига осилган ҳолда топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Прокуратура хабарига кўра, Ф.М. жорий йилнинг 11 январидан 1 апрелига қадар ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаган. Нохуш ҳодиса эса 16 апрель куни содир бўлган. Шу куни Марҳамат тумани «Полвонтош» МФЙнинг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича собиқ ҳоким ёрдамчиси ўзининг яшаш хонадонидаги молхона тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, ўз жонига қасб қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан давом этаётган терговга қадар текширув давомида Ф.М.га нисбатан бирон шахс томонидан муттасил равишда тазйиқ ўтказиш, ҳақорат қилиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганлиги маълум бўлган.
Суд-тиббий экспертизаси хулосасида Ф.М.нинг ўлимига бўйин соҳаси аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter