Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда кўзбўямачилик видеоси тарқалди

Андижонда кўзбўямачилик видеоси тарқалди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Андижонда тасвирга олинган видео тарқалди. Унда президент ташрифи олдидан кўчалар бўйида арчалар экилгани, ташриф якунлангач, экилган арчалар қайта кавлаб кетилгани айтилади.

Видеода арча ва бошқа манзарали дарахтлар туваги билан кўмиб қўйилгани кўринади.

Андижон ўзининг «спектакл»лари билан кўп бор тилга тушган.

«Очиқ гап, менда нафрат пайдо қиладиган нарса — кўзбўямачилик. [Бу ишлар] кимга керак? Мен деворнинг орқасида нима борлигини, Ўзбекистонда қайси кўча супурилган, қайси дарахт йиқилиб ётганини жуда яхши биламан. Мен юрадиган йўлдаги нарсаларни бўяб қўйганингиз билан одамлар раҳмат демайди», деган эди президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилларнинг бошида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг