Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги «авария»да Тико бўлиниб кетди

Андижондаги «авария»да Тико бўлиниб кетди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича шу йилнинг 6 май куни Шаҳрихон тумани, Сегазақум МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 «Ўш-Андижон-Тошкент» автомобиль йўлининг 412 километрида ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган Қ.Х. бошқарувидаги «Tico» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Х.Б. бошқарувида бўлган «Nexia-3» русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ натижасида «Tico» русумли автомобиль ҳайдовчиси Қ.Х. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг