Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ангрен» кўмир конида юз берган ҳодисада бир киши вафот этди

«Ангрен» кўмир конида юз берган ҳодисада бир киши вафот этди

Ижтимоий тармоқларда «Ангрен» кўмир конида кўнгилсиз ҳодиса юз бергани акс этган видеолавҳа тарқалган эди.

«Ўзбеккўмир» компанияси ахборот хизмати берган маълумотга кўра, воқеа жорий йилнинг 5 март куни соат 10:15 ларда «Ангрен» кўмир конида содир бўлган. Унда «БелАЗ» русумли автоағдаргич тоғ жинсларини тўкиш вақтида орқага сирпаниб, ағдарилиб кетган ва алангаланиш рўй берган.

Компанияга тегишли ўт ўчирувчилар воқеа жойига тезлик билан етиб келган ва ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган автоағдаргич ҳайдовчиси А.Ахмеджановга корхона тиббий бўлим ходимлари томонидан биринчи ёрдам берилган ва шошилинч равишда шаҳар марказий шифохонасига етказилган.

Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ҳайдовчи касалхонада вафот этган.

Ҳозирда кўмир конида рўй берган ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг