АОКА «Кинотеатр»даги яланғоч саҳна юзасидан қўшимча маълумот берди
«Кинотеатр» телеканали орқали эфирга узатилган фильмларнинг бирида очиқ саҳналар намойиш этилгани ҳақидаги лавҳа жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
АОКА томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида маълум қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан «Кинотеатр» телеканали эфирга тайёрлаш гуруҳи масъули А. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Телеканал мутасадди раҳбари Н.Б.га «ҳайфсан» жазоси қўлланилган.
Телеканал Бадиий кенгаши томонидан теледастурлар савияси экспертлар иштирокида атрофлича ва танқидий руҳда муҳокама қилинди. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан ташкилий, ижодий-техник чора-тадбирлар белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter