Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Апрелдан бери бундай қўрқинчли рекорд қайд этилмаганди

Апрелдан бери бундай қўрқинчли рекорд қайд этилмаганди

Фото: «РИА Новости»

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 21 миллион кишидан ошди, 755 минг киши вафот этди, дея хабар берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

ЖССТнинг маълум қилишича, ўтган бир кеча-кундузда дунё бўйича 294 237 кишида касаллик ва 9985 кишида ўлим ҳолати рўйхатга олинди. Бу пандемия бошлангандан бери қайд этилган иккинчи энг юқори ўлим кўрсаткичидир. Биринчиси 17 апрелда кузатилган бўлиб, ўшанда 12 453 киши ҳаётдан кўз юмганди. Шу тариқа умумий касалланганлар сони 21 026 758, вафот этганлар сони эса 755 786 кишига етди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дня эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг