АҚШ айрим давлатларга грант дастурларини тўхтатди: рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ Давлат департаменти чет мамлакатларга 215 млн долларлик турли мақсадлар учун ажратилган грантларни беришни тўхтатди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор.
Бу ҳақда DOGE департаментининг Х тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.
«Бугунги кунда 215 миллион долларлик 139 та бефойда грантлар бекор қилинди», – дейилади хабарда.
Грантлар бекор қилинган давлатларга, жумладан, Беларус, Арманистон, Болгария, Бразилия, Буюк Британия, Ливия, Молдова, Мавритания, Тунис ва Шри-Ланка каби давлатлар кирган.
Ўзбекистонда эса «Танқидий фуқаролик фаоллигини рағбатлантириш» учун ажратиб келинган 2,5 миллион долларлик грант бекор қилинган.
Шунингдек, қўшни Қирғизистонга ажратиб келинган («Фуқаролик жамиятининг барқарорлиги ва мослашувини таъминлаш» йўналишида) 750 минг долларлик грант ҳам тўхтатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter