АҚШ Исроилга ҳарбий ёрдам жўнатди

Пентагоннинг маълум қилишича, Исроилдаги вазият ёмонлашгани сабабли, Қўшма Штатлар «Жеральд Форд» ташувчисини шарқий Ўрта ер денгизига юбормоқда. Исроил чегарасига яқин ҳудудларга кўчиради.
Унинг таркибига АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг «Жералд Форд» самолёт ташувчи кемаси, «Нормандия» ракета крейсери, шунингдек, бошқариладиган эсминцлар киради.
«Биз минтақадаги ҳарбий-ҳаво кучларининг F-35, F-15, F-16 ва A-10 қирувчи эскадронларини кучайтириш бўйича ҳам чоралар кўрдик», - дейди АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин.
Вазирга кўра, Исроилга қўшимча ҳарбий техника ва ўқ-дори етказилади. Жумладан, «Темир гумбаз» ҳаводан ҳимоя қилиш тизмига ҳам ракеталар берилади. Кучни намойиш этиш ва исроилни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШ минтақадаги авиабазаларида зарба берувчи самолётлар сонини кўпайтиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил АҚШдан «Темир гумбаз» ракеталари, кичик калибрли бомбалар, пулемёт ўқлари, шунингдек, Ливан ва Ҳизбуллоҳ бўйича разведка ёрдамини сўрагани айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter