Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Исроилга ёрдам бериш учун қирувчи самолётлар ва кемаларни юборди

АҚШ Исроилга ёрдам бериш учун қирувчи самолётлар ва кемаларни юборди

Қўшма Штатлар Исроил мудофаасини қўллаб-қувватлаш учун Яқин Шарққа авиаташувчи зарбалар гуруҳини, қўшимча крейсерлар ва эсминецларни юбормоқда. Бу ҳақда Пентагон матбуот котибининг баёнотида айтилади.

«АҚШ Мудофаа вазирлиги Эрон, унинг ҳамкорлари ва назорат остидаги кучлари томонидан минтақада зиддият кучайиши эҳтимолини камайтириш учун чоралар кўришда давом этмоқда», — дейилади баёнотда. 

Хусусан, USS Abraham Lincoln авиаташувчиси USS Theodore Roosevelt гуруҳини алмаштириши режалаштирилган.

Пентагон раҳбари Ллойд Остин Яқин Шарққа қўшимча қирувчи самолётлар эскадронини юборишни ҳам буюрди. Самолётлар ҳаво кучлари орқали Исроил мудофаасини қўллаб-қувватлайди, дейилади баёнотда.

Департаментнинг аниқлик киритишича, Америка бўлинмалари аллақачон Ўрта ер денгизида жойлаштирилган.

Куни кеча The New York Times нашри ўз манбаларига таяниб, Қўшма Штатлар Яқин Шарққа қўшимча жанговар самолётлар юборишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берганди. Газетанинг ёзишича, бунга Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши сабаб бўлган. Washington Post Пентагон вакилига таяниб, минтақадаги вазиятнинг ёмонлашуви туфайли Қўшма Штатлар ўзининг 12 та кемасини Форс кўрфази ва Шарқий Ўрта ер денгизида жамлаганини ёзди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг