Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ собиқ иттифоқ мамлакатлари учун айрим «бефойда» грантларни бекор қилди

АҚШ собиқ иттифоқ мамлакатлари учун айрим «бефойда» грантларни бекор қилди

Фото: Freepik

АҚШ давлат департаменти хориж давлатлари, хусусан, собиқ иттифоқ мамлакатлари учун ажратиб келинган айрим «бефойда» грантлар бекор қилингани ҳақида баёнот берди.

Беларус, Болгария, Бразилия, Буюк Британия, Ливан, Мавритания, Молдова, Тунис, Ўзбекистон ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги жами 139 та «фойдасиз» грант бекор қилинган. Уларнинг умумий ҳажми — 215 млн доллар.

Жумладан, қуйидаги грантлар бекор қилинган:

– Арманистон ($2 млн) — «демократик маданиятни ривожлантириш»;

– Беларус ($2,4 млн) — «креатив контент орқали дезинформацияга жавоб бериш»;

– Молдова ($2 млн) — «янгиликлар ёзишнинг барқарорлиги ва фаоллигини кенгайтириш».

– Ўзбекистон ($2,5 млн) — «танқидий фуқаролик иштирокини рағбатлантириш»;

– Қирғизистон ($750 минг) — «фуқаролик жамиятининг барқарорлиги ва мослашувчанлигини ошириш».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг