АҚШ уч нафар ўзбекистонликни «қора рўйхат»га киритди
![АҚШ уч нафар ўзбекистонликни «қора рўйхат»га киритди](http://static.xabar.uz/crop/1/9/720_460_95_1914184924.jpg)
АҚШ давлат департаменти уч нафар ўзбекистонликни ИШИДга алоқадорлар рўйхатига қўшди.
Улар АҚШ Туркия билан ҳамкорлигида ИШИДга алоқадор «қора рўйхат»га қўшилди.
Жумладан, Муҳаммадюсуф Алишер ўғли Мирзоев — 2023 йилда ИШИД билан боғлиқ «ҳарбий» ўқув лагерини ташкил этиш ишларида иштирок этган.
Муҳаммад Иброҳимжон Ниёзов — ИШИД аъзоларига маъмурий ва логистик ёрдам кўрсатган.
Олимхон Маҳмуджон ўғли Исмоилов — ИШИД билан боғлиқ контрабанда тармоғи аъзоси.
Мазкур шахсларнинг АҚШдаги ёки АҚШ фуқаролари назоратидаги барча мулклари ва мол-мулк манфаатлари блокланади. Улар билан муайян операцияларни амалга оширган ҳар қандай АҚШ ёки хорижлик фуқаролар санкцияга учраши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter